Янги ўқув йилидан айрим педагогларга 100 фоиз ойлик устама тўланади
Жамият
−
13 Март 2020
11647Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги ижод ва ихтисослаштирилган мактабларнинг ўқув режалари ва дастурлари янгидан ишлаб чиқилади, уларда интерактив тарзда чуқурлаштириб ўқитилади.
Қарор билан ушбу мактабларни оталиққа олиш ва ривожлантириш учун бириктириладиган ОТМлар, вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар рўйхати тасдиқланди ҳамда уларга вазифалар юкланди.
Қарорга кўра, ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактабларда дарс ва факультатив машғулотларни олиб боришда илғор хорижий мамлакатларнинг эътироф этилган дарсликларидан фойдаланилади.
2020 йил сентябрдан бошлаб:
• мазкур мактабларнинг маъмурий-бошқарув, педагогик, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари лавозим маошига 100 фоиз миқдорида ойлик устама тўланади, шунингдек, уларни иш ҳақи фонди ҳисобига 50 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилади;
• ушбу мактабларда дарс берган ОТМлар профессор-ўқитувчиларининг асосий иш жойидаги лавозим маошларига 30 фоиз миқдорида устама ҳақ тўланади.
LiveБарчаси