Айрим тоифа учун куз-қиш мавсумида электр ҳақи тўлаб берилади
Жамият
−
11 Июль
7143Ноябрь ойида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига куз-қиш мавсуми учун электр энергияси тўлови тўлаб берилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Алвар Ғайбуллаев бугун, 11 июль куни ўтказилган пресс-турда маълум қилди.
Куз-қиш мавсумида табиий газ етказиб берилмайдиган ҳудудларда яшовчи аҳолида электр энергиясига бўлган талаб ортиши ва бу ҳолатда 200 кВтлик ижтимоий норма камлик қилиши ҳисобга олинганми? Ушбу саволга жавоб берар экан, ҲЕТ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари бу масала юзасидан муҳокамалар бўлаётганини маълум қилди.
“Бу бўйича бизда ишчи гуруҳ тузилган, ҳали аниқ тўхтамга келингани йўқ. Лекин бу борада бизга топшириқ берилган, кузда ҳал бўлади”, дейди Ғайбуллаев.
Шунингдек, ҲЕТ раҳбарияти ижтимоий ҳимояга муҳтож истеъмолчиларга электр энергияси харажатлари учун куз-қиш мавсумида кўмак берилишини маълум қилди.
“Аниқ суммаси эсимда йўқ, қанча муддатга экани эсимда йўқ, ноябрь ойида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига иситиш мавсуми учун электр энергияси истеъмоли харажати тўлаб берилади”, дейди ҲЕТ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари.
LiveБарчаси