Айрим маҳсулотлар учун божхона тўлови нолга туширилади

Жамият

image

Ўзбекистонда айрим маҳсулотларнинг импорт қилишда божхона тўловлари нолга туширилади. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров маълум қилди.

Вазирнинг қайд этишича, тижорат банклари ва Ўзбекистон Марказий банки томонидан кўрилаётган чоралар натижасида аҳолига рублда пул ўтказмалари тўхтовсиз таъминланган ва бу борада ишларни давом эттириш топширилган.

Шунингдек, Президент Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ҳақида топшириқ берган.

“Баъзи тадбиркорларда эркин конвертация қилинадиган валютада олинган кредитларни қандай тўлаш ҳақида хавотир пайдо бўлиши мумкин. Хабарингиз бор, ўтган йилнинг август ойида Президентимиз тадбиркорлар билан учрашувда ушбу кредитларни сўмда тўлаш имкониятини яратиш бўйича топшириқ берган эди. Бу механизмдан ҳар қандай тадбиркор фойдаланиши мумкин”, деди бош вазир ўринбосари.

Қўчқоровга кўра, ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш, кредитларни ҳаммага етарли эканини таъминлаш, янги бозорларни топиш, истеъмол бозорининг барқарорлигини таъминлаш, нарх-навонинг кескин ошиб кетишининг олдини олиш бўйича ҳам қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқилади. Прездент хатто айрим маҳсулотлар бўйича божхона тўловларни нол қилиб белгилаш ҳақида ҳам топшириқ берган.

Шу билан бирга, меҳнат муҳожирлари муаммоларини ҳал қилиш учун Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирликлари вакилларидан иборат махсус штаб ташкил этилади.

Президент транспорт-логистика масалаларига тўхталган ва тадбиркорларни револьвер кредитлар билан таъминлаш бўйича чоралар кўришга топшириқ берган.

“Транспорт-логистика масалаларини ҳал этиш, жумладан, Uzbekistan Airways фаолиятини такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди. Шу билан бирга, тадбиркорлар, айниқса, кичик ва ўрта бизнес вакилларига шароит яратиб бериш, қўллаб-қувватлаш бўйича Солиқ қўмитасига кўрсатмалар берилди”, деди бош вазир ўринбосари.

Аввалроқ мамлакатда солиқ маъмурчилигига оид барча ўзгаришлар тўхтатиб турилиши ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

447

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг