Солиқ маъмурчилигига оид барча ўзгаришлар тўхтатиб турилади – Ишметов
Жамият
−
24 Март 2022
10613Бугунги кунда Ўзбекистонда ҳукуматнинг асосий вазифаси макроиқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш бўлади. Молия вазири Тимур Ишметовга кўра, иқтисодий вазиятнинг бюджетга таъсири ҳисоб-китоб қилинган.
“Тасдиқланган бюджет тақчиллигини сақлаб қолиш, яъни ортиқча харажатларга йўл қўймаслик, иш ҳақи, пенсия, нафақаларни ўз вақтида тўлаб бориш бўйича чоралар кўриш ҳақида топшириқ олдик”, дейди вазир Ишметов.
Унинг қайд этилишича, солиқ маъмурчилигига оид барча ўзгаришларни бир неча ойга ёки келгуси йилга қолдириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади. Бу йўналишда тадбиркорлик субъектлари билан иш олиб борилади.
“Кейинги ҳафтадан солиқ қўмитаси билан анкета саволлар тайёрлаяпмиз. Биз тадбиркорлик субъектларидан ҳозирги вазиятда уларда қандай янги муаммолар пайдо бўлгани, Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги қандай ёрдам бера олиши бўйича фикрларини олиш учун саволлар тарқатамиз”, дейди вазир.
Масъул молия ва валюта бозоридаги ўзгаришлари Ўзбекистонга ҳам таъсир қилганини таъкидлаб, бунга жавобан асосий ставка кўтарилганини урғулади.
“Марказий банк томонидан асосий ставкани ошириш чораси ташқи омиллар таъсирида вақтинчалик инструмент сифатида кўриляпти. Бизда иккита йирик дастур бор: ипотека ва таълим кредити.
Тижорат банкларидан ипотека бўйича 20 йилга, таълим кредити бўйича 7 йилга ресурслар давлат бюджетидан банкларга ажратилади. Марказий банк ставкаси бунга боғланган эди. Қонунчилик бўйича ресурслар уч фоиз бандга ва банкдан ажратилган кредитлар ҳам уч фоиз бандга ошиши керак эди. Лекин йил охиригача бу чорани қўлламаслик топшириғи берилди, яъни йил ипотека ва таълим кредити дастурлари бўйича фоиз ставкалари оширилмайди”, дейди Тимур Ишметов.
LiveБарчаси