Айрим фуқароларга республика бюджетидан нафақа тўланади
Жамият
−
17 Сентябрь 2019
5407Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга, меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга ҳамда болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжатга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сон қарори билан тасдиқланган Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга, меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга ҳамда болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.
• Хусусан, 16-банддаги (Нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс вафот этган тақдирда вафот этганнинг оила аъзоларига нафақа ушбу Низомнинг 15-бандида назарда тутилган тартибда белгиланади. Бунда боқувчисини йўқотганлик нафақаси миқдори пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қариялар ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларнинг нафақаси миқдоридан келиб чиққан ҳолда белгиланади) “пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қариялар ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларнинг нафақаси” сўзлари “ёшга доир пенсиянинг энг кам” сўзлари билан алмаштирилади.
18-бандда (Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган бўлиши керак):
• “в-1” кичик бандига (болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга ёшга доир нафақа тайинлашда — болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси, фарзанди болаликдан ногирон деб эътироф этилганлиги тўғрисида ТМК томонидан берилган тиббий хулоса ёки ТМЭКнинг ногиронлик тўғрисидаги маълумотномасининг тегишли қисми) “фарзандининг туғилганлик” сўзларидан кейин “ёки вафот этганлиги” сўзлари қўшилади;
• “г” кичик бандига (боқувчисини йўқотганлик нафақаси тайинлашда — боқувчининг вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва боқувчисини йўқотган тақдирда нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлган оила аъзоларининг туғилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар (паспорт ва/ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома) нусхалари) “боқувчининг вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳнома” сўзларидан кейин “нусхаси” сўзи қўшилади.
• 35-банддаги (Нафақаларни тўлаш, етказиб бериш ва қайта юбориш бўйича харажатлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади) “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси” сўзлари “Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети” сўзлари билан алмаштирилади.
LiveБарчаси