Айрим фан ўқитувчиларига 1 январдан 50 фоиз устама берилади

Жамият

image

2025 йил 1 январдан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларида дарс берувчи она тили ва адабиёти ҳамда тарих фани ўқитувчиларига 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади. Бу ҳақда Президентнинг 2024 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон–2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонида белгиланган.

Унга кўра, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида тарих, она тили ва адабиёти фанлари бўйича Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг миллий баҳолаш тизимида олинган тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган ва ушбу фанлардан дарс берувчи педагог кадрларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг 30 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг таълим-тарбия соҳаси вакиллари билан мулоқотида 2025-2026 ўқув йилидан халқаро стандартлар асосида малака сертификатини бериш йўлга қўйилиши маълум қилинганди. Синовларда 86 ва ундан юқори балл олган педагогларга эса қўшимча 70 фоиз устама тўланади.


Мақола муаллифи

Теглар

тарих устама она тили ва адабиёти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг