Аёлни мушт билан уриш саҳнасини уюштирган инстаблогер жавобгарликка тортилди
3-саҳифа
−
30 Январь
9259Аввалроқ, Instagram'да фаолият олиб борувчи блогернинг севган йигити билан тортишаётган қизни мушт уриб йиқитгани акс этган видеоси кенг тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлди.
Фарғона вилояти ИИБнинг маълум қилишича, у мазкур видео сабаб жавобгарликка тортилган.
Қайд этилишича, мазкур видео тазйиқни, зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилади. Ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, судга тақдим қилинган.
"Instagram саҳифамга бир видео жойлаган эдим. Бу видео жавобгарликка тортилишга асос бўлар экан. Қилган ишимдан пушаймонман. Қолганлардан ҳам бундай мазмундаги видеоларни суратга олмасликларини сўраб қоламан", дейди блогер.
Инстаблогер МЖтКнинг 189 прим 1-моддаси билан айбли деб топилган ва жавобгарликка тортилган.
LiveБарчаси