Аёл бензин сепиб ўзини ёқиб юборди

Олам

image

Кеча, 25 февраль куни Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилояти Оқ-Суй туманида 41 ёшли аёл 17 ёшар қизи ҳомиладор бўлиб қолганини кўтаролмай, ўзини ёқиб юборди. Бу ҳақда Иссиқкўл вилояти Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.  

Таъкидланишича, жорий йилнинг 25 февраль куни Оқ-Суй тумани ИИБга 2009 йилда туғилган 17 ёшли қизнинг 16 ҳафталик ҳомиладорлиги ҳақида хабар келиб тушган. Шундан сўнг ҳолат юзасидан дастлабки текширув ишлари бошланган.

Суриштирув доирасида тергов хизмати томонидан 17 ёшли қиз сўроққа чақирилган. Вояга етмаган қизнинг онаси 41 ёшли М.А. бу ҳолатни иснод сифатида қабул қилиб, “Қизим ҳомиладор бўлиб қолди, энди одамлар кўзига қандай қарайман?” дея қонуний вакил сифатида тергов ҳаракатларида иштирок этишдан бош тортган. Шу сабабли сўроқ Оқ-Суй туманининг Оила ва болаларни ҳимоя қилиш бўлими ходими ҳузурида ўтказилган.

Шундан сўнг, 25 февраль куни, тахминан соат 21:00 атрофида она уйидан ичимлик сотиб олишга кетаётганини айтиб чиққан ва ўзига бензин сепиб, ёқиб юборган.

Аёл зудлик билан Иссиқкўл вилоятининг бирлашган шифохонасига етказилган. Бироқ  шунга қарамай, аёл олган куйиш жароҳатлари оқибатида вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланган. Аёлнинг вафоти Оқ-Суй тумани ИИБда расмий қайд этилган ва содир бўлган ҳолатни аниқлаш учун барча зарур тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистоннинг Талас вилоятида эркак хотинига бензин сепиб, уни ёқиб юборишга уринишда гумонланиб, қўлга олинганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон бензин Иссиқкўл

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг