Аёл туғуруқдан тўққиз кун олдин ҳомиладор эканлигини пайқаб қолди
Бу қизиқ
−
17 Декабрь 2019
10350АҚШда истиқомат қилувчи аёл ўзининг ҳомиладор эканлигидан тўққиз кун ўтгач, фарзанд дунёга келтирди. Бу ҳақда FOX13 Memphis ахборот портали хабар бермоқда.
Лорен Чалк 23 ноябрь куни ҳомиладор эканлигини пайқаб қолди, 2 декабрь куни эса ўғил фарзандни дунёга келтирди. Унга Уайетт деб исм қўйди. Америкалик аёлнинг таъкидлашича, бир вақтлар шифокорлар унинг бачадонини олиб ташлашган, шу боис она бўлишдек бахтдан умидини узган.
Унинг сўзларига кўра, ўсмирлик вақтида шифокорлар унга тухумдонларнинг зарарланиши касаллиги билан ташхис қўйишган. Шу сабабли, Лореннинг ҳомиладор бўлиш эҳтимоли жуда кам эди.
“Ўғлимни яхши кўрганчалик, яна у-бу кимни яхши кўра оламанми ёки йўқ, буни билмайман. У — Янги йилда менга тақдим этилган энг яхши совғадир”, — дея таъкидлайди она.
LiveБарчаси