Аёл чивин чақиши оқибатида комага тушди. У қўл ва оёқларидан ҳам айрилган

Олам

image

Буюк Британияда 35 ёшли раққоса аёл чивин чақиши оқибатида комага тушди. Бу ҳақда "Daily Mail" хабар берди.

Қайд этилшича, Лондоннинг Кембервелл шаҳрида яшовчи 35 ёшли раққоса аёл Анголадаги (Африка қитъасида жойлашган) гастроль сафаридан қайтиб келганидан сўнг безгакка чалинган. Аҳволи ёмонлашиб, сепсис (организмнинг инфекцияга нисбатан ўта кучли реакцияси) кучайиб кетганидан сўнг шифокорлар уни вақтинчалик комага туширишга мажбур бўлган. 

Аёл комадан чиққанидан сўнг қўл ва оёқлари кесиб ташланганини пайқаган. У "шунга қарамай, тирик эканидан хурсандлигини ва бир йилча олдин тўрт карра ампутант сифатида уйғонган бўлса ҳам, бунга салбий муносабатда бўлмаганини" таъкидлаган.

Нодиржон Мадаминов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

чивин чақиши кома раққоса аёл

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг