Аввал Зеленский, кейин Путин. Икки душман Эрдўғаннинг ёнига келяпти

Олам

image

Бугун, 7 июль куни Украина Президенти Владимир Зеленский Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг таклифига биноан Истанбулга келади. Бу ҳақда “A Haber” телеканали маълум қилди.

“Бугун Украина Президенти Владимир Зеленский Туркияга амалий ташриф билан келади. Бўлиб ўтадиган учрашувларда Россия-Украина уруши билан боғлиқ сўнгги ўзгаришлар, Дон йўлаги келишувидаги муддатнинг узайтирилиши ва икки томонлама муносабатлар муҳокама қилинади”, дейилади хабарда. 

Бу ташриф Украина Президентининг икки йил ичида Туркияга илк ишчи ташрифи бўлади. Сафар доирасида Президент Эрдўған ва Украина Президенти Зеленский яккама-якка ва делегациялар ўртасидаги учрашувларни ўтказади. 

Ваҳдеттин саройидаги учрашувдан сўнг матбуот анжумани ўтказилиши режалаштирилган.

Зеленскийдан кейин Эрдўғаннинг Россия етакчиси Владимир Путин билан учрашиши кутилмоқда. Кремль томонидан берилган баёнотда, Эрдўған ва Путиннинг тез орада учрашиши мумкинлиги, аммо сана ҳозирча аниқланмагани келтирилган.

“Эҳтимол, Зеленский билан музокаралардан сўнг Президент Эрдўған Россия етакчиси Владимир Путин билан юзма-юз учрашиши мумкин. Бу учрашув Туркияда ҳам, Россияда ҳам бўлиши мумкин”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 6 июль куни Зеленский аввал Болгарияга кейин Чехияга борди. Чехия Бош вазири Петр Фиала Украинага жанговар вертолёт ва ўқ-дорилар беришини маълум қилди. 

Владимир Зеленскийнинг Туркия раҳбарини олдига бориш сабаблари ҳақида QALAMPIR.UZ журналистининг қуйидаги мақоласида ўқишингиз мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған Владимир Зеленский

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг