Автомобилларни синовдан ўтказиш базаси ташкил қилинади
Жамият
−
19 Июль 2019
3358Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси автомобилсозлик саноатини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
Қарорга мувофиқ “Ўзстандарт” агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда “Ўзавтосаноат” АЖ илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда:
2019 йилнинг 1 ноябрига қадар эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмларнинг хавфсизлик ва сифат кўрсаткичларини таъминлайдиган намунавий тажриба дастурларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
2019 йилнинг 1 декабрига қадар Пскент автомобиль полигони негизида автомобилларни ва уларнинг эҳтиёт қисмларини синовдан ўтказиш базасини ташкил этиш ҳамда уни зарур техника ва ускуналар билан жиҳозлаш чора-тадбирлари режасини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;
2020 йил 1 январга қадар автотранспорт воситалари, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмларни тўла-тўкис синовдан ўтказишни таъминлаш учун маҳаллий лабораторияларни зарур техника ва ускуналар билан жиҳозлаш бўйича Комплекс дастурни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
2020 йил 1 мартга қадар “Автомобиллар учун ўртача корпоратив ёқилғи тежамкорлиги” стандартини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
LiveБарчаси