Автомобиллар ҳашаматга айланиши керак – Президент

Жамият

image
Хусусий транспорт ҳамма эриша оладиган масала бўлмаслиги керак – Алишер Қодиров north_east

Хусусий транспорт ҳамма эриша оладиган масала бўлмаслиги керак – Алишер Қодиров

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев  мамлакатда жамоат транспорти ҳалигача одамларга сифатли хизмат кўрсатадиган тизимга айланмаганини айтди. Бу ҳақда у бугун, 29 январь куни ўзи раислигида бўлиб ўтаётган уй-жой, қурилиш, коммунал хўжалиги, транспорт ва экология соҳаларида амалга оширилган ишлар ва устувор вазифалар юзасидан йиғилишда сўз очди.

“Жамоат транспорти қамрови бор-йўғи 25 фоиз экани – бу тизимга берилган баҳо”, дейди Президент.

Йиғилишда вилоятларга етказилиши режа қилинган  автобусларнинг ҳаммаси ҳам олиб келинмагани, Андижон, Самарқанд, Наманган, Қарши ва Урганч шаҳарларида йўловчи ташишни брутто-шартнома асосида молиялаштириш тизимини жорий қилиш  ишлари якунига етказилмагани танқид қилинди.

Транспорт вазири ва вилоят ҳокимлари бу ишларни тўлиқ якунлаб, 1 мартга қадар 5 та вилоят марказида, 1 июнгача қолган 8 та шаҳарда янги тизимни йўлга қўйиши шартлиги қатъий кўрсатиб ўтилди.

Шунингдек, пойтахт Тошкентда тирбандлик катта муаммога айланиб бораётгани қайд этилди.

Таъкидланишича, айрим кўчаларда иш кунлари ўртача 7-9 баллик, баъзан 10 баллик тирбандликлар кузатилмоқда, баъзиларига 2 карра кўп юклама тушмоқда. Оқибатда куннинг тиғиз пайтида манзилга бориш учун 2 баробар кўп вақт сарфланмоқда.

Шу ўринда Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов, Транспорт вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлигига тизимли ёндашган ҳолда тирбандликлар муаммоси бўйича таклифларни шакллантириш ва Президентга тақдимот қилиш топширилди.

"Шаҳарсозлик ва йўл ҳаракатига масъул барча бўғиндаги раҳбарлар "Шаҳар – пиёдалар учун” деган шиорни ўзининг асосий тамойили қилиб олиши шарт. Бунда, жамоат транспортига ҳар томонлама устунлик берилиши, автомобиллар эса ҳашаматга айланиши керак", дейди Президент.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Шавкат Мирзиёев жамоат транспорти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг