Автомобиль йўллари қўмитаси 34,5 млрд сўм “туя қилинганини” рад этди
Жамият
−
30 Июль 2022
6966Аввалроқ 2021-2022 йилларда Ўзбекистонда йўл қуриш ва таъмирлашда 45 та ҳолатда 34,5 млрд сўмлик маблағлар ноқонуний сарфлангани ҳақида хабар берган эдик. Тегишли маълумотларни Молия вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармаси раҳбари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмиталарининг қўшма мажлисидаги ҳисоботида келтириб ўтганди.
Мазкур маълумотларга Автомобиль йўллари қўмитаси раддия берди.
Қайд этилишича, ушбу 34,5 млрд сўм миқдоридаги маблағларнинг самарсиз ишлатилиши тўғрисидаги маълумотларга аниқлик киритилиб, Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекциясидан маълумотлар олинган.
“Тақдим этилган маълумотларга кўра, 34,5 млрд сўмдан 12,1 млрд сўм (36 фоизи) қисми республика йўл хўжалиги тизимига тааллуқли бўлмаган корхоналар ва объектларга тегишлидир. Қолган 22,4 млрд сўм маблағнинг 15,8 млрд сўм (71 фоизи) қисми ўз тасдиғини топмади.
Қолган 6,6 млрд сўм миқдоридаги йўл ишларини бажариш билан боғлиқ аниқланган камчиликлар текширув жараёнида тўлиқ бартараф этилган ҳамда тегишли далолатномалар билан расмийлаштирилган”, дейилади қўмита муносабатида.
Таъкидланишича, камчиликлар орасида Жамғарма маблағларини талон-тарож қилиш ҳолатлари аниқланмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь