Автомобиль ишлаб чиқариш рейтинги: Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Жамият 22541
image

2021 йилнинг биринчи чорагида енгил автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича мамлакатлар рейтингида Ўзбекистон 39 давлат орасидан 29-ўринни эгаллади. Бу даврда Ўзбекистонда 44,5 мингта енгил автомобиль ишлаб чиқарилган. 

Рейтингда кўриб чиқилган мамлакатларда ушбу даврда умумий ҳисобда 14,7 миллионта автомобиль ишлаб чиқарилган. 

Рейтингда етакчи учлик мамлакатлар Хитой (5 миллион автомобиль), Япония (1,9 миллион) ва Ҳиндистон (1,1 миллион) бўлган. МДҲ давлатлари орасида Россия (9-ўрин, 365,2 минг автомобиль) ва Ўзбекистон (29-ўрин, 44,5 минг автомобиль) етакчи бўлган. 

Қозоғистон бу даврда 17,6 мингта енгил автомобиль ишлаб чиқарган ва рейтингдан 35-ўринни эгаллаган. Шунингдек, кўрсаткичлар Беларусь (5,3 минг автомобил), Украина (1,7 минг) ва Озарбайжонда (408 та машина) Қозоғистонга қараганда ёмонроқ экани маълум қилинган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1450
Рейтинг: 3
Теглар
t
×