“Авто 60 ой” & Xumo vines суди бошланди

3-саҳифа

Ёдингизда бўлса, 2021 йилнинг март ойида “Aвто 60 ой” МЧЖ раҳбари Жамшид Баҳодировга 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганди. Кейинчалик унга нисбатан Жиноят кодексининг яна бир қанча моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, иш судга оширилгани ҳақида маълумот берган эдик. 

Маълумотларга кўра, Жамшид Баҳодиров Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан фирибгарлик, солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш каби жиноятларни содир этганликда айбланмоқда. У гарчи 8 йилга қамалган бўлса-да, 1,5 йилда озодликка чиққан ва яна худди шу жиноятларни содир этишга ҳаракат қилгани айтилмоқда. 

Шунингдек, Xumo vines номи билан танилган блогер, “Х vines” МЧЖ раҳбари Ҳумоюн Маҳамаджонов ва “Медиа+24” МЧЖ раҳбари Aбдуллоҳ Aлимжонов ҳам худди шу жиноятларни содир этишда айбланмоқда. 
 
Уларнинг устидан 400 нафарга яқин шахс шикоят қилган. Жабрланувчиларнинг кўрсатма беришича, судланувчилар уларга арзон нархда уй, машина олиб бериш, тикилган пулларни кўпайтириб беришни ваъда қилиб, олдиндан пулларни олган. 

Суд жараёни ҳали давом этади. Жабрланувчиларнинг барча шикоятлари тингланиб, суд ҳукми ўқилади. Воқеалар ривожини QALAMPIR.UZ’да кузатиб боринг.


Мақола муаллифи

Теглар

МЧЖ Хумо винес Жамшид Баҳодир

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made