Австрияда каркидон ҳайвонот боғи ходимини ўлдирди

Олам

image

Зальцбургдаги Хельбрунн ҳайвонот боғи ходими каркидон ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди, яна бир киши оғир яраланди. Бу ҳақда CNN Зальцбург полицияси маълумотларига таяниб хабар берди.

Полиция баёнотида айтилишича, каркидон эрталаб ҳайвонлар қўрасига кирган 33 ёшли аёлга ҳужум қилган. Тажрибали ҳайвонот боғи ходими воқеа жойида вафот этган.

Яна бир қўриқчи, 34 ёшли эркак ҳам ҳайвонни қўрқитмоқчи бўлганида каркидон ҳужумига учраган. Эркак оғир жароҳатлари билан Зальцбург касалхонасига етказилган ва у ерда шошилинч жарроҳлик амалиёти ўтказилган.

“Биз ҳайратдамиз ва бу қандай содир бўлганини ҳали билмаймиз”, дейди ҳайвонот боғи матбуот котиби Ульрике Ульманн.

“Эрта тонгда каркидонларга одатда ҳашаротларга қарши восита суртилади”, дея қўшимча қилган у.

Маълумот ўрнида, ҳайвонот боғида 150 турдаги 1500 га яқин жониворлар, жумладан, оқ каркидонлар бор. 

Оқ каркидонлар қуруқликдаги йирик сутэмизувчилар орасида иккинчи ўринда туради ва Бутунжаҳон табиат жамғармаси маълумотларига кўра, вазни 3080 дан 7920 фунтгача бўлиши мумкин.

Акобир Сайидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Австрия ҳайвонот боғи каркидон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг