Австрия ҳам россиялик дипломатларни чиқариб юборди
Олам
−
07 Апрель 2022 3473 2 дақиқа
Австрия Россиянинг Венадаги элчихонасининг уч ходими ва Зальцбургдаги бош консуллигининг бир ходимини чиқариб юборишга қарор қилди. Улар 12 апрелгача Австрия ҳудудини тарк этишлари керак. Бу ҳақда бугун, 7 апрель куни Австрия Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
“Австрия Ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг Венадаги элчихонасининг уч нафар ходими ва Зальцбургдаги Бош консуллигининг бир ходими дипломатик мақомини олиб қўйганини эълон қилади. Бу шахслар дипломатик мақомига тўғри келмайдиган хатти-ҳаракатлар содир этган ва шунинг учун Дипломатик муносабатлар тўғрисидаги Вена конвенциясининг 9-моддасига мувофиқ номақбул шахслар (персона нон грата) деб эълон қилинган”, дейилади Ташқи ишлар вазири Александр Шалленберг томонидан имзоланган баёнотда.
Ҳужжатда айтилишича, элчихонанинг кўрсатилган ходимлари ва Зальцбургдаги бош консуллик ходими 2022 йил 12 апрелдан кечиктирмай федерал ҳудудни тарк этишлари керак.
6 апрель куни Австрия Ташқи ишлар вазири Александр Шалленберг ORF2 телеканалига берган интервьюсида Австрия россиялик дипломатларни асоссиз равишда чиқариб юбормаслигини, фақат республика махсус хизматларида уларнинг фаолияти Дипломатик муносабатлар тўғрисидаги Вена конвенциясига номувофиқлиги тўғрисида далиллар мавжуд бўлгандагина бундай ҳаракат амалга оширилишини айтган эди.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 4 апрель куни Россиянинг Берлиндаги элчиси Германия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилиб, Россия дипломатик миссиясининг 40 нафар ходими мамлакатдан чиқариб юборилгани ҳақида огоҳлантирилган. Шунингдек, Париж россиялик 35 дипломатни мамлакатдан чиқариб юборишини маълум қилган.
Шунингдек, Испания 25 нафар, Дания эса 15 нафар рус дипломатларини мамлакатдан чиқариб юборишга қарор қилди.
Жорий йилнинг 29 март куни эса Европанинг бир қатор давлатлари, жумладан Бельгия, Нидерландия ва Ирландия Россиянинг Украинага ҳужуми фонида россиялик дипломатларни чиқариб юборишини маълум қилган. Маълумотларга кўра, 21 нафар россиялик дипломат Бельгияни, 17 нафари Нидерландияни, тўрт нафари Ирландияни тарк этиши керак.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025