Австралия Британия тожи остидан чиқиши мумкин
Олам
−
12 Октябрь
9543Агар Австралия Буюк Британия тожи остидаги давлат мақомидан чиқиб, мустақил республика деб эълон қилинишига қарор қилса, қирол Чарльз III бунга қаршилик қилмайди. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар берди.
Нашрга кўра, келаси ҳафтада қирол Чарльз III Австралияга ташриф буюради. Шу муносабат билан Австралия Республикаси ҳаракати (ARM) унга учрашиш тўғрисида илтимос билан мурожаат қилди. Хатда Австралиянинг халқаро майдонда бошқа давлатлар билан тенг мақомга эга бўлиши вақти келгани айтилган ва бу қадам аҳоли орасида ортиб бораётган қўллаб-қувватлашга эга экани таъкидланган.
Нашр келтирган маълумотларга кўра, монарх жавоб хатида Австралия республика бўлиш ёки қолиш масаласи австралияликларнинг “ўзига ҳавола”лигини таъкидлаган.
Маълумот учун, Британия монархи Австралия учун ҳозир ҳам расмий давлат бошлиғи ҳисобланади. Охирги бор 1999 йилда Австралиянинг ушбу мақомни ўзгартириш бўйича сўровномаси ўтказилган эди ва ўшанда австралияликларнинг кўпчилиги (55%) Британия тожи остида қолишни маъқул кўрган.
“Daily Mail” бугунги вазиятни таҳлил қилиб, қиролнинг билдирган нияти сиёсатдаги ўзгаришларни англатмаслигини таъкидлайди, бироқ унинг бу масалани шундай муҳим сафар арафасида тилга олиши мазкур масала бўйича муҳокамалар янги босқичга кўтарилганини кўрсатади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг Британиядаги янги элчиси Равшан Усмонов Лондонда Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги қироли Чарльз III га ишонч ёрлиқларини топширган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь