Авиаҳалокат қурбонлари Озарбайжонга олиб кетилади
Олам
−
26 Декабрь
3922Қозоғистоннинг Ақтау шаҳри яқинида ҳалокатга учраган самолёт қурбонлари махсус рейсда Озарбайжонга олиб кетилади. Бу ҳақда Озарбайжон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, вазирлик яқин кунларда Ақтауда Озарбайжон ҳаво йўллари самолёти қулаши оқибатида ҳалок бўлган йўловчилар ва экипаж аъзоларининг жасадларини Бакуга етказади. Жабрланганларни ташиш учун махсус авиакомпания рейси ҳам режалаштирилган.
“Бироқ шифокорлар уларнинг соғлиғи уларни ташишга имкон беради, деган хулосага келган тақдирдагина Бакуга етказилади”, деган расмийлар.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 25 декабрь куни Бакудан Грознийга учаётган Озарбайжон ҳаво йўлларига тегишли Embraer-190 самолёти Ақтау яқинида ҳалокатга учраганди. Самолётда 67 киши бўлган. Улар 37 нафар Озарбайжон, 16 нафар Россия, олти нафар Қозоғистон, уч нафар Қирғизистон фуқароси. Самолёт ҳалокатида 38 киши ҳалок бўлган, 29 киши тирик қолган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳукумат комиссияси тузилган. Тергов Қозоғистон Бош прокурори назоратида.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь