Августда Ўзбекистонда қанча туғилиш қайд этилди?

Жамият

image

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 8 ойида республика бўйича 525 280та тирик туғилиш ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 18 912 тага кўп.  

Жорий йилнинг август ойида республика бўйича 83 925та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилиб, республика бўйича энг кўп туғилиш Самарқанд вилоятида (9 585 та) кузатилди.

Ўтган 8 ой мобайнида ФҲДЁ органларида қайд этилган тирик туғилишлар сони бўйича Самарқанд – 63 573та, Фарғона – 58 774та, Қашқадарё – 55 774та ва 50 601та билан Андижон вилоятлари юқори ўринни эгаллаган.

Эслатиб ўтамиз, Давлат статистика қўмитаси жорий йилнинг 8 ойида ФҲДЁ органларида қайд этилган никоҳлар сони бўйича Фарғона – 15611 та, Самарқанд – 14282 та, Қашқадарё – 14261 та, Андижон – 13029 та ва 13011 та билан Тошкент вилоятлари юқори ўринни эгаллаганини маълум қилганди.  

Ўзбекистон аҳолиси 2020 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, 34 млн. 191,7 минг кишини ташкил этиб, йил бошидан бери 286,5 минг кишига ўсган.


Мақола муаллифи

Теглар

статистика туғилиш

Баҳолаганлар

236

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг