Август ойида истеъмол нархлари қанчага ўсгани айтилди
Жамият
−
01 Сентябрь 2020
51182020 йилнинг августида истеъмол нархлари ва тарифлари даражаси ой давомида ўртача 0,5 фоизга кўтарилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, мева ва сабзавот нархларининг ўзгариши ҳисобга олинмаса, ушбу кўрсаткич даражаси 0,8 фоизни ташкил этади.
2020 йилнинг январь-август ойлари давомида истеъмол бозоридаги нархлар ва тарифлар ўртача 4,8 фоизга кўтарилди.
Йиллик даврда (2019 йилнинг августига нисбатан) товарлар ва хизматлар нархларининг ўртача ўсиш суръати 11,7 фоизни ташкил этди.
2019 йилнинг августида товарлар ва хизматлар нархлари ой давомида ўртача 2,9 фоизга кўтарилган. Мева ва сабзавот нархларининг ўзгаришини ҳисобга олмаганда, ушбу кўрсаткич даражаси 3,2 фоизни ташкил этган.
2019 йилнинг январь-август ойларида товарлар ва хизматлар ўртача 8,2 фоизга қимматлашган. 2018 йилнинг августига нисбатан 2019 йилнинг август ойида товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 16,5 фоизга ошган.
LiveБарчаси