Авария сабаб Тошкентнинг икки туманида чироқ ўчиб қолди
Жамият
−
04 Август 2023
5113Бугун, 4 август куни тармоқда юзага келган авариявий ҳолат сабаб пойтахтнинг икки туманидаги айрим ҳудудлар вақтинча “свет”сиз қолди. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Тошкент шаҳар филиали матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун соат 19:08 да Тошкент шаҳридаги 35 кВли “Л-Паркентская-2" тармоғида носозлик юзага келган. Бунинг оқибатида Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари истеъмолчиларининг бир қисми (жами 2500 та хонадон) электр таъминотидан узилган.
“Ҳозирги вақтда тузатиш ишлари олиб борилмоқда. Носозлик муайян вақт ичида бартараф қилиниб, истеъмолчиларнинг электр таъминоти қайта тикланади”, дейилади хабарда.
Шунингдек, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур ҳолат туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчилардан узр сўраган.