Авария сабаб Тошкентнинг икки туманида чироқ ўчиб қолди
−
04 August 2023 7192 1 minute
Бугун, 4 август куни тармоқда юзага келган авариявий ҳолат сабаб пойтахтнинг икки туманидаги айрим ҳудудлар вақтинча “свет”сиз қолди. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Тошкент шаҳар филиали матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун соат 19:08 да Тошкент шаҳридаги 35 кВли “Л-Паркентская-2" тармоғида носозлик юзага келган. Бунинг оқибатида Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари истеъмолчиларининг бир қисми (жами 2500 та хонадон) электр таъминотидан узилган.
“Ҳозирги вақтда тузатиш ишлари олиб борилмоқда. Носозлик муайян вақт ичида бартараф қилиниб, истеъмолчиларнинг электр таъминоти қайта тикланади”, дейилади хабарда.
Шунингдек, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур ҳолат туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчилардан узр сўраган.
Live
All15 November
Zangiotadagi binoda yong'in chiqdi
15 November
Sudan armiyasi nazoratni qayta tikladi
15 November