Авария сабаб Тошкентнинг 4 та тумани иссиқ сувсиз қолди
Жамият
−
03 Август 2023
4142Бугун, 3 август куни тизимдаги носозлик сабаб пойтахтнинг 4 та тумани иссиқ сувсиз қолди. Бу ҳақда масъул компания матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, иситиш магистралидаги бузилишларни бартараф этиш ва жиҳозларни алмаштириш мақсадида, авариявий таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани муносабати билан бугун, 3-август куни қуйидаги манзилларда иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилган:
• Юнусобод тумани: Гидрометеорология маркази, 21-уй, Ирригация институти ётоқхонаси, Ниёзбек йўли, 18-квартал (4, 7, 8, 9, 10, 13, 14, 15, 15а, 17, 19, 19, 19а, 12, 22, 23, 24, 28-уйлар).
• Мирзо-Улугбек тумани: Ҳамид Олимжон майдони, М-1 ва М-2 (қисман).
• Чилонзор тумани: Чўпонота кўчаси, 8 ва 9-кварталлар (қисман), К. Шарқ, Гулистон, Алгоритм массивлари, Сўгалли ота кўчаси.
• Учтепа тумани: 30, 31-квартал, Изза массиви, Тақачи, Раҳибабоев кўчалари.
“Авариявий ишлар соат 19:00 га қадар якунланишига қараб бугун иссиқ сув таъминотини тиклаш босқичма-босқич амалга оширилади”, дейилади хабарда.
Шунингдек, масъул компания юқоридаги манзилларда яшовчи фуқаролардан вақтинчалик ноқулайликлар учун олдиндан узр сўраган.