Аттракциондаги носозлик сабаб одамлар 3 соат оёғи осмондан қолиб кетди (видео)
Олам
−
05 Июль 2023
13602АҚШнинг Висконсин штатида аттракцион бузилиши оқибатида одамлар деярли уч соат давомида бошлари билан пастга осилган ҳолда қолиб кетди. Бу ҳақда “New York Post” хабар берди.
Жорий йилнинг 2 июль куни Висконсинда тескари айланувчи "Оловли тўп" номланувчи аттракцион тўхтаб қолган. Ўқибатда одамлар 3 соат давомида бошлари пастга осилган ҳолда қолиб кетган.
"Биз билганимиз шуки, аттракционда механик носозлик бўлган", дейди ўт ўчириш ходими Бреннан Кук.
Боғда ушбу воқеага гувоҳ бўлган шахс тескари осилиб турган одамларнинг видеосини ижтимоий тармоқларга жойлаган ва улар тўрт соат давомида шундай қолиб кетганини айтган.
Унинг сўзларига кўра, аттракционда осилиб турган қизчалардан бири ўт ўчирувчилардан қийналиб турган кекса одамни қутқариб олишни сўраган. Аттракционда жами 8 киши осилиб қолган, улар асосан болалардан иборат бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда одамлар канат тўхтаб қолиши оқибатида дор йўлида осилиб қолгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь