Атлантика океанидаги акулалар танасида кокаин аниқланди
Бу қизиқ
−
25 Июль
9298Атлантика океанининг Бразилия соҳиллари яқинидан ушланган акулаларда кокаин борлиги аниқланди. Бу ҳақда “Sky News” хабар берди.
Кокаин синовдан ўтказилган барча 13 та ёввойи бразилиялик ўткир бурунли акулада топилган бўлиб, унинг концентрацияси бошқа сув жонзотлари учун илгариги кўрсаткичдан 100 баравар юқорилиги қайд этилган. Тадқиқотчилар узоқ вақтдан бери контрабандачилар томонидан денгиз сувига ташлаб юборилган гиёҳванд моддалар денгиз остидаги ҳаётга таъсир қилиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Уларнинг бундай тўхтамга келишига жорий йилнинг 21 июль куни АҚШнинг Флорида штати ҳамда Жанубий ва Марказий Америка атрофида тонналаб кокаин топилгани сабаб бўлган.
Бразилиядаги Oswaldo Cruz Foundation жамғармаси томонидан олиб борилган тадқиқот шуни кўрсатдики, акулалар океанни ифлослантирувчи дори воситаларидан таъсирланган. Олимлар кичик балиқ овлаш кемаларидан сотиб олинган 13 та ёввойи бразилиялик ўткир акулаларни ажратиб олди, чунки бу тур бутун умрини қирғоқ сувларида ўтказади ва шунинг учун ифлосланишдан энг кўп таъсирланади.
Қайд этиш жоизки, бу кокаиннинг эркин юрадиган акулаларда мавжудлигини аниқлаш бўйича биринчи тадқиқотдир. Унинг давомида акуланинг мушак тўқималарида жигарига қараганда кўпроқ модда тарқалгани аниқланди. Изланиш шуни кўрсатдики, тадқиқот соҳаси жуда чекланган ва кокаин ёки бензоилэкгониннинг сув ҳаётига таъсири ҳалигача тўлиқ маълум эмас.
Маълумот учун, 2023 йилнинг июнь ойида АҚШ Соҳил хавфсизлик хизмати Кариб денгизи ва Атлантика океанида 186 миллион долларга баҳоланган 6,400 кг кокаинни мусодара қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сицилия шарқидаги денгизда оғирлиги деярли икки тоннага тенг кокаиннинг катта партияси топилгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси