Атамбоев яна судга боришдан бош тортди

Олам

image

Бишкек шаҳрининг Первомайский туман судида собиқ президент Алмазбек Атамбоевга қарши суд жараёни давом этмоқда. 

Асосий айбланувчи яна судга олиб келинмаган. 

Бундан ташқари, судланувчи Канатбек Осмоналиев ҳам суд мажлисига келмаган.  

Қайд этилишича, Алмазбек Атамбоев судга касаллиги сабабли келмаган. 

Судья Азирет Медеров Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Алмазбек Атамбоевнинг соғлиғи ҳолати тўғрисидаги баёнотини ўқиб эшиттирди. Ҳужжатда айтилишича, 9 февраль куни тиббий комиссия 47-колонияга жўнаб кетган. Аммо бемор (Алмазбек Атамбоев) кейинги тиббий кўрикдан бош тортган ва бу ҳақда далолатнома тузилган. 

Собиқ президент судга мажлисни унинг иштирокисиз ўтказилишини сўраб хат юборган.  

Атамбоев нимада айбланганди?

2006 йилда “қонундаги ўғри” Азиз Батукаев Бишкек атрофидаги колониялардан бирида тартибсизликлар келтириб чиқаргани учун 16 йил 8 ойга озодликдан маҳрум қилинган. Тўполон пайтида депутат Тинишбек Акматбаев, жазони ижро этиш бош бошқармаси бошлиғи Икматулла Полотов ва парламентнинг икки аъзоси ўлдирилганди.

2013 йилда Батукаев қамоқдан тиббий комиссия хулосасига кўра озод қилинган. Хулосага кўра, Батукаевга қон саратонининг сўнгги босқичи ташхиси қўйилган. У қамоқдан чиқиш билан дарҳол тарихий Ватани Чеченистонга учиб кетган. Тез орада тиббий ҳужжатлар сохта эканлиги аниқ бўлган, аммо Қирғизистон ҳукумати Батукаевни ортга қайтара олмаган.

Батукаевнинг озод қилиниши бўйича очилган жиноят иши якунида Атамбоев 11 йиллик қамоқ жазосини олганди. Август ойида Бишкек шаҳар судининг ҳайъати ушбу ҳукмни тасдиқлади.

Қайд этилишича, бу ишда собиқ Президентдан ташқари яна уч киши – шифокор Абдуҳалим Раимжонов, собиқ бош прокурор Индира Жолдубаева ва Жазони ижро этиш давлат хизмати бошлиғининг собиқ маслаҳатчиси Калибек Качкиналиев иштирок этган.

Собиқ маслаҳатчи ҳибсда сақлангани учун икки йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини олган. Жолдубаева 5 миллион сом (66,7 минг доллар) жаримага тортилган. Шифокор эса жиноятнинг муддати ўтганлиги туфайли жазодан қутулиб қолган.

Қирғизистонда жорий йилнинг 4 октябрь куни ўтказилган парламент сайловидан кейин бошланган норозилик намойишлари вақтида одамлар Атамбоевни қамоқдан озод қилди. Аммо у кейинроқ Бишкекда намойиш уюштиришда айланиб, яна ҳибсга олинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Алмазбек Атамбоев

Баҳолаганлар

113

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг