“Астон-Вилла” Коутиньони сотишга тайёр

Спорт

image

Ўтган ёзда “Астон Вилла”нинг машҳур футболчиларидан бири Филиппе Коутиньо Қатарнинг “Ал-Дуҳаил” клубига ижарага ўтди, аммо Бирмингем жамоаси бразилиялик футболчига умид боғламаяпти. Бу ҳақда “TNT Sports Brazil ” хабар берди.

Манбага кўра, “Астон Вилла” ёзда жисмоний ҳолат бўйича муаммоларга дуч келган ярим ҳимоячини сотмоқчи. Ҳозирда Бразилиядан бир нечта клублар футболчининг хизматига қизиқиш билдирмоқда.

Ярим ҳимоячини “Васко да Гама” сотиб олиш мажбурияти билан ижарага олишга тайёр. Бразил клуби Филиппе учун 6 миллион фунт стерлинггача тўламоқчи.

“Васко да Гама” томонидан 2022 йилда Коутиньонинг трансфери учун сарфланган 17 миллион фунт стерлинг қоплаб бериши даргумон, аммо  “Ал-Дуҳаил” футболчининг ҳафталик 125 минг фунт маошини тўлиқ тўлаётгани “Астон-Вилла”га молиявий жиҳатдан ёрдам бермоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Филиппе Коутиньо Астон Вилла Ал-Дуҳаил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made