Асирга олинган фаластинликлар сони 6220 нафарга етди
Олам
−
23 Январь
43702023 йил 7 октябрдан бери ишғол остидаги Ғарбий Соҳилда Исроил кучлари томонидан асирга олинган фаластинликлар сони 6220 нафарга етди. Бу ҳақда Фаластин асирлар уюшмаси Маҳбуслар ва озод қилинганлар қўмитаси ва Фаластин озодлик ташкилоти томонидан берилган ёзма баёнотда келтирилган.
Унга кўра, охирги 24 соат ичида “Исроил босқинчилари Тулкерим, Наблус, Рамаллоҳ, Қуддус, Ҳеброн ва Байтлаҳм шаҳарларида 25 нафар фаластинликни қўлга олган”.
Таъкидланишича, ЦАХАЛ Ғазога ҳужумини бошлаган пайтдан бери, босиб олинган Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусда фаластинликларга қарши ҳибсга олишлар, рейдлар ва ҳужумлар сони ортиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда 85 ёшли ҲАМАС асираси тутқунликдаги ҳаёти ҳақида сўзлаб берган эди.
LiveБарчаси