Асилбек Жалилов Жаҳон кубоги ғолиби бўлди

Спорт

image

Бразилияда давом этаётган бокс бўйича Жаҳон кубогининг-50 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик боксчи Асилбек Жалилов олтин медални қўлга киритди. 

Финал жангида у франциялик рақиби Ники Куммингсни 5:0 ҳисобида мағлуб этди ва Жаҳон кубоги ғолибига айланди. 

Маълумот ўрнида,  6 апрелга ўтар кечаси яна 6 нафар ўзбекистонлик боксчи олтин медаль учун рингга кўтарилади.

-75 кг: Фазлиддин Эркинбоев - Кауе Белини (Бразилия) 23:30;

-85 кг: Акмалжон Исроилов - Даулет Тулемиссов (Қозоғистон) 23:45;

-90 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев - Исаак Окоҳ (Англия) 00:00;

-55 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов - Нурсултан Алтинбек (Қозоғистон) 04:00;

-80 кг: Жавоҳир Умматалиев - Вандерлей Перрейра (Бразилия) 04:45;

+90 кг: Жаҳонгир Зокиров - Дамар Томас (Англия) 05:00.


Мақола муаллифи

Теглар

Асилбек Жалилов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг