Асилбек Алиев U-17 Осиё кубогида порлаган футболчилар қаторидан жой олди

Спорт

image

FIFA расмий саҳифаси Саудия Арабистонида бўлиб ўтган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубогида порлаган 6 нафар футболчи ҳақида мақола чоп этди. 

Мазкур мақолада Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритган терма жамоаларнинг 6 нафар футболчиси ва уларнинг натижалари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилган. Ушбу футболчилар ичида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳужумчиси, мусобақа тўпурари Асилбек Алиев ҳам бор.

“Асилбек Алиев. Ҳужумчи, 15 ёш. Бу ёш истеъдод Ўзбекистоннинг чемпионликни қўлга киритишидаги асосий омиллардан бири бўлди. Алиев чорак финалга қадар дастлабки 4 та ўйинда 5 та гол уришга муваффақ бўлди. 15 ёшидаёқ юқори ҳужумчилик инстинктни намойиш этди. Марказий Осиёнинг келажаги сифатида қаралаётган футболчи Саудия Арабистонида ўтган мусобақа тўпурари бўлди”, дейилади мақолада. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Президент томонидан Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси футболчи ва мураббийларига автомобиль совға қилингани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Осиё кубоги FIFA Асилбек Алиев Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳужумчиси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг