Ашраф Ғани ҳам сайловда овоз берди

Олам

image

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 28 сентябрь куни Афғонистон Республикаси Президентлиги учун сайлов бўлиб ўтмоқда. 

Сайловда асосий номзодлар қаторида турган амалдаги Президент Ашраф Ғани ва Бош вазир Абдулла Абдулла ҳам сайловда овоз берди. 

Шаффофликка ва фирибгарлик ва нотўғри бошқаришга оид даъволарга қарамай, афғонлар овоз бериш учун чиқишди. 

Қайта сайланишни истаган Президент Ашраф Ғани исёнчилар таҳдидларига қарши чиққан ва овоз беришга келган афғон халқига ҳурмат билан сўзлади. 

“Мен барча афғонларга демократия ва гуллаб-яшнаган ва суверен Афғонистонга содиқликлари учун миннатдорлик билдираман. Сайловларда иштирок этиш Афғонистон Конституциясига содиқлигидан далолат беради. Сайловлар Афғонистондаги демократик тузумнинг давом этишини белгилайди”,  дейди Президент.  

Шунингдек, Ғани Афғонистон Миллий Хавфсизлик ва Мудофаа Кучлари (АНДСФ) аъзоларига сўнгги икки ой ичида хавфсизликни таъминлашдаги тинимсиз ҳаракатлари учун миннатдорлик билдирди: 

“Афғон хавфсизлик кучлари бизнинг ғуруримиздир ва улар Афғонистон Ислом Республикасига содиқлигини намойиш этдилар”.

Президент сайловда иштирок этгани учун аёлларга ҳам ташаккур изҳор қилди. 

Тинчлик жараёни ҳақида гапираркан, “Тинчлик режамиз тайёр,  айни пайтда биз миллатнинг ҳукмини кутмоқдамиз”, деди Ашраф Ғани. 

Бош вазир Абдулла Абдулла ҳам овоз бериб бўлгач, халқ билан юзлашди. 

“Мен бир фуқаро сифатида “Толибон”га айтаманки,  бегуноҳ одамларни қўрқитиш ва ўлдириш сизнинг нуқтаи назарингизни қўллаб-қувватламайди. Тинч аҳолини қўрқитиш сизнинг мақсадингизга элтадиган нарса эмас”,  дейди у.

Мамлакатджа қаттиқ хавфсизлик чоралари кўрилмоқда. Афғонлар республикадаги учинчи президентлик сайловини бузишга ваъда берган жангариларнинг мумкин бўлган таҳдидларига қарши туриш учун мамлакат бўйлаб ўн минглаб афғон кучлари жойлаштирилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Президент сайлови Ашраф Ғани

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг