Афғонистонда Президентлик учун сайлов бошланди

Олам

image

Бугун, 28 сентябрь куни Афғонистонда мамлакат Президентлиги учун сайловлар бошланди. Бу 2001 йилда “Толибон” ҳокимиятдан ағдарилгандан кейин ўтказилаётган учинчи сайлов, деб хабар бермоқда “Tolo News”.

Мустақил сайлов комиссияларининг маълумотига кўра, қарийб 9,6 млн киши сайловда овоз бериш учун рўйхатдан ўтган. Сайлов участкаларининг умумий сони 5373 та бўлиб, сайлов куни 445 та сайлов участкаси ёпиқ бўлади.

Дастлаб Президентлик учун курашга киришиш учун 18 нафар номзод рўйхатдан ўтди. Бироқ кейинроқ уларнинг беш нафари – Муҳаммад Ханиф Атмар, Ноорулхак Улуми, Шайда Муҳаммад Абдали, Залмай Расул ва Муҳаммад Ироҳим Алокозай пойгадан чиқди.

Картинки по запросу Voting Begins In Afghanistan

Сўнгги 5 йил давомида мамлакатни бошқариб келаётган Президент Ашраф Ғани ва Миллий бирлик ҳукуматини бошқарган Бош вазир Абдулла Абдулла ҳам сайловда иштирок этяпти. Улар сайловдаги асосий номзод ҳисобланади. Ғани ва Абдуллага Хавфсизлик бўйича миллий дирекция собиқ раҳбари Раҳматулла Набил, Афғон мужохидлари собиқ етакчиси Гулбеддин Ҳикматёр ва Афғонистоннинг Буюк Британиядаги собиқ элчиси Аҳмад Вали Масуд рақобатчилик қилиши мумкин.

Афғонистон ИИВ маълумотига кўра, деярли 72 минг хавфсизлик ходими сайловларнинг тинч ўтиши учун сафарбар қилинган.

Сайлов комиссиясининг бош котиби Ҳабиб-ур-Раҳмон Нанг сайлов куни 144 146 нафар миллий ва халқаро кузатувчилар иштирок этишини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон сайлов

Баҳолаганлар

36

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг