Қашқадарёда ўрмон хўжалигини ривожлантириш бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинди

Жамият

image

12 март куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қашқадарё вилоятида ўрмон хўжалиги соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

Қарорга мувофиқ, Чироқчи туманида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида Қумдарё давлат ўрмон хўжалиги ташкил этилади.  

Мазкур ўрмон хўжалигининг асосий вазифаси писта, бодом ва доривор ўсимликлар плантацияларини барпо этиш, ўрмонларни тиклаш, иҳота ўрмонзорларини кўпайтириш, эрозияга қарши дарахтзорлар барпо этиш ҳисобланади.

Бундан ташқари қарорга кўра, Қашқадарё вилояти давлат ўрмон хўжаликларидаги 7 минг гектар ҳудудда 2019-2020 йилларда писта, аччиқ бодом, ёнғоқ ва чаканда (облепиха) плантациялари барпо этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Вазирлар Маҳкамаси қарори

Баҳолаганлар

32

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг