Аш-Шара Россиядан яна Асадни топширишни талаб қилди – ОАВ

Олам

image

Суриянинг муваққат етакчиси Аҳмад аш-Шара Росияга қочган собиқ президент Башар Асаднинг суд жараёнини ўтказиш учун Кремлдан уни экстрадиция қилишни сўраб расмий талаб юборди. Бу ҳақда манбаларига таяниб, “Al Arabiya” ва “Al Hadath” хабар берди.

Нашр манбаларига кўра, яқинда Россия делегациясининг Сурия пойтахти Дамашққа ташрифи давомида аш-Шарага Асад оиласи Россия активларига ҳеч қандай сармоя киритмагани ҳақида маълумот берилган.

“Al Arabiya” хабарига кўра, ушбу учрашувда Сурия вакиллари яна бир бор Асадни топшириш масаласини кўтарган. Бироқ уч соатлик музокаралар натижасида Россия томони Асаднинг экстрадицияси икки давлат ўртасидаги муносабатларни тиклаш йўлида “ҳал бўлмайдиган тўсиқ эмас” деган фикрда тўхтаган.

Россия Суриянинг янги ҳукуматига биринчи марта нефть етказиб берди north_east

Россия Суриянинг янги ҳукуматига биринчи марта нефть етказиб берди

Жорий йилнинг 20 март куни Россия Президенти Владимир Путин Шарага мактуб йўллаб, ҳамкорликни давом эттириш ва унинг мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш йўлидаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирган.

Маълумот учун, ўтган йилнинг ноябрь ойи охирида “Ҳаят Таҳрир аш-Шом” гуруҳи Сурия шимолий қисмига юришни бошлади. Улар Идлиб вилоятини, мамлакатдаги аҳоли сони бўйича иккинчи ўринда турувчи Ҳалаб шаҳрини, Ҳама ва Ҳомс вилоятлари ҳудудларининг бир қисмини ўз назоратига олди. Шундан сўнг Дамашққа кирди. Собиқ президент Башар Асад эса оиласи билан мамлакатдан қочиб кетди ва Россиядан бошпана олди. 

Эслатиб ўтамиз, 29 январь куни ҳам Сурия пойтахти Дамашқ шаҳрида Россия ва Сурия вакиллари билан бўлган учрашувда Аҳмад аш-Шара Россия вакилларидан Башар Асадни топширишни талаб қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия Башар Асад Росия Аҳмад аш-Шара

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг