“Асалҳоней” нега қамалди?
Интервью
−
03 Ноябрь 2020
87940Хабарингиз бор, кеча Маъмурий ишлар бўйича Мирзо Улуғбек туман судида “Асалҳоней” номи билан танилган Асал Хўжаева устидан тушган ариза юзасидан суд мажлиси бўлиб ўтди. Суд қарори билан унга нисбатан МЖКнинг 183 ва 41-моддаларига асосан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
QALAMPIR.UZ мухбири Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими бошлиғи Сарвар Жумбоевга мазкур маъмурий иш юзасидан бир нечта саволлар билан мурожаат қилди.
Сарвар Жумабоев, 2-сонли ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими бошлиғи: — Хўжаева Асал Матёқубовнага нисбатан маъмурий тартибда иш кўриб чиқилди. Суд давомида Асал Хўжаеванинг шу кунгача қилиб келган фаолияти бўйича ва аризачига нисбатан қўпол муомаласи юзасидан тўпланган ҳужжатлар Мирзо Улуғбек тумани маъмурий судига етиб келди. Бу иш кўриб чиқилиб, ҳозирги кунда Асал Хўжаевага нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖКнинг 41 ва 183-моддалари бўйича унга 5 кунлик маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Судда кўриб чиқилган ҳолат бўйича тўхталиб ўтсак. Куни кеча фуқаро Абдуллаев томонидан 102 рақамига қўнғироқ қилинган. Абдуллаев Асал Хўжаева уни ҳақорат қилгани, ҳар қанча тушунтиришга ҳаракат қилинмасин у билан муроса қилиб бўлмаганини айтиб ўтган. Шу ҳолат юзасидан профилактика инспекторлари Асал Хўжаевани чақирилган. 2-сонли ИИБ да суҳбат давомида Хўжаева томонидан ҳақоратли сўзлар ва тунги вақт бўлишидан қатий назар баланд овозда гапириб ён-атрофдагиларни безовта қилиш ҳолатлари кузатилди. Шу сабабли ҳам унга қўшимча майда безорилик бўйича ҳам алоҳида модда қўлланилди.
Феруза Нажмиддинова, журналист: — Шу вақтгача Асал Хўжаеванинг қўшнилари унинг устидан шикоят қилишганми?
С.Ж.: — Асал Хўжаеванинг яшаш манзили шу кунгача ўрганилган. Шу вақт давомида унга вақтинча рўйхат ёки ижара шартномаси қонунлаштириб қўйилган. Яшаш жойи бўйича қўшнилари томонидан ҳеч қандай шикоят қилинмаган.
Ф.Н.: — Бир аёлни фоҳишалик билан шуғулланишини билса, унга нисбатан ҳеч ким шикоят қилмаса, қайси ҳолатларда уни қўлга олиш мумкин?
С.Ж.: — Фуқароларни оғзаки ёки ёзма ариза ёзиши шарт эмас. Маҳалла нозирларининг ёрдамчилари томонидан ёки қўшнилар томонидан келиб-кетаётганлиги тўғрисида ҳар қандай хабар тушса, у хабар юзасидан ўша ернинг ўзида тадбирлар ўтказилади. Агарда у хабар тасдиқланса, шу масала бўйича хизмат ташкиллаштирилиб, уни профилактика инспектори билдирги орқали мурожаат қилиб, кириб-чиққан фуқароларнинг гап-сўзлари, хатти-ҳаракатлари буни тасдиқласа, у фуқарога нисбатан албатта 183-модда бўйича жавобгарлик қўлланилади. Шу кунгача ушбу модда бўйича бизга оғзаки ёки ёзма равишда ҳеч қандай мурожаат келиб тушмаган.
Ф.Н.: — Асал Хўжаеванинг Instagram, Telegram, Youtube тармоғидаги чиқишлари фоҳишалик айблови билан қўлга олинишига асос бўла оладими?
С.Ж.: — Йўқ. У асос бўла олмайди. Сабаби бу ўзининг шахсий саҳифаси. Худди айтаётганингиз 190-модда юзасидан ишлар олиб борилади. Лекин далилий ашё бўлмаса биз уни қўлга ололмаймиз.
LiveБарчаси