Асакада прокурор ўринбосари пора билан қўлга тушгани ростми?
3-саҳифа
−
24 Январь
8310Андижон вилоятида фирибгарлик йўли билан бир фуқародан 15 000 АҚШ долларини олган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди.
Андижон вилояти прокуратураси ва Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ходимлари иштирокида ўтказилган тезкор тадбирда, бир фуқаро Асака тумани прокуратураси иш юритувидаги жиноят иши бўйича енгиллик қилиб беришни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан бошқа фуқародан талаб қилинган 15 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибида қўлга олинган.
Шунингдек, ижтимоий тармоқларда ушланган ушбу шахс Асака тумани прокурорининг ўринбосари экани ҳақида ҳам хабарлар тарқалди. Аммо Бош прокуратура буни рад этиб чиқди.
“Шуни қайд қилиш лозимки, Асака тумани прокурорининг ўринбосари тадбирда пора билан қўлга тушгани ҳақидаги маълумотлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди”, дейилади муносабатда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь