Ўзбекистонда ахлоқсиз видеолари билан танилган блогер вафот этди

Crime

image

Кеча, 19 июль куни “Asad Algo” номи билан танилган блогер вафот этди. Бу ҳақда унинг Instagram саҳифасида маълум қилинди.

Тарқалган хабарларга кўра, у бош соҳасида ўтказилган операциясидан сўнг вафот этган.

Блогернинг Instagram'да бир миллионга яқин обуначиси бор.

Бош прокуратурага кўра, 20 ёшли блогер вафот этгани ҳолати юзасидан терговга қадар текширув харакатлари олиб борилмоқда.

Марҳумнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

“Натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, дейилади хабарда.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends