Артуро Видаль “Барселона”ни судга берди

Спорт

image

“Барселона” ярим ҳимоячиси Артуро Видаль ўз клубини судга берди. Футболчи “Барселона” икки ўртадаги шартноманинг қатор бандларига кўра, унга 2,4 млн евро миқдоридаги турли қўшимча маблағларни тўламаганлини иддао қиляпти.

Шартномадаги бир бандга кўра, “Барселона” чилилик футболчига агар у ўтган мавсум давомидаги 60 фоиз ўйинларда 45 дақиқа майдонда ҳаракат қилса, унга 2 млн еврога яқин пул тўлаши керак. Бироқ Видаль бу шартни бор йўғи 50 фоизга бажарган.

Шунинг учун, клуб футболчига келишувга кўра бошқа пул тўламаслиги кераклигига ишончи комил. Аммо футболчининг адвокатлари мижозига келишилган пулнинг 50 фоизи тўланиши кераклигига ишончи комил.

Даъвонинг қолган қисми Видаль билан тузилган шартноманинг бошқа бандларига оид. Шулардан бири клуб Чемпионлар лигасининг 1/8 ва 1/4 финалига чиқса Видалга қўшимча ҳақ тўлашни кўзда тутади.

Аввалроқ, 32 ёшли чилилик футболчига “Интер”га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Бундан ташқари, Видаль учун курашга “Ювентус” ҳам қўшилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Артуро Видаль

Баҳолаганлар

175

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг