“Арсенал” Винисиус учун қанча бермоқчилиги маълум бўлди
Спорт
−
10:21 602 1 дақиқа
Лондоннинг “Арсенал” клуби “Реал Мадрид” ҳужумчиси Винисиус Жуниорни ўз сафига қўшиб олиш учун 150 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Бу ҳақда “El Desmarque” нашри хабар берди.
Манбага кўра, “тўпчилар” бразилиялик футболчига бир мавсум учун 30 миллион евро маош таклиф этиши мумкин. Айни шу миқдорни Винисиус “Реал” билан янги шартнома бўйича музокараларда ҳам талаб қилаётгани айтилмоқда.
Қайд этилишича, “Арсенал” ушбу трансферни амалга ошириш учун етарли молиявий имкониятга эга. Бироқ расмий музокаралар фақат Винисиуснинг ўзи клубни тарк этишга розилик билдирган тақдирдагина бошланади. Ҳозирча трансфернинг кейинги тақдири 26 ёшли ҳужумчининг қарорига боғлиқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳужумчиси Винисиус “Реал Мадрид” билан янги шартнома имзолаш учун 80 миллион евро маош талаб қилаётгани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси