“Арсенал” ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширди

Спорт

image

Англиянинг “Арсенал” клуби “Вест Хэм” футболчиси Деклан Райсни ўз таркибига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, Англия клуби “Вест Хэм”нинг 24 ёшли ярим ҳимоячиси Деклан Райсни 116 миллион евро (100 млн фунт) ва қўшимча 5,8 миллион евро бонус эвазига ўз сафига қўшиб олган. Бу орқали “Арсенал” ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширди. Бунга қадар клуб харидларидаги рекорд кўрсаткич “канонерлар”нинг 2019 йилда “Лилль”дан 83,8 миллион евро (72 млн фунт)га сотиб олган ярим ҳимоячиси Николай Пепенинг трансфери бўлган.

Маълумот учун, англиялик 24 ёшли Деклан Райс “Челси”нинг тарбияланувчиси ҳисобланади, аммо у 14 ёшидан “Вест Хэм” таркибига қўшилган. У “болғачилар” учун жами 245 ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урган ва 13 та натижавий узатмани жамоадошларига етказиб берган. Райс “Вест Хэм” билан финалда “Фиорентина”ни мағлуб этиб, Конференсиялар лигасида ғолиб чиққан. Деклан Райс 2022/2023 йилги мавсумда эски жамоаси билан АПЛда 37 та ўйин ўтказиб, 4 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Арсенал Вест Хэм Деклан Райс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг