Райс юқумли касалликка чалинди – ОАВ
Спорт
−
10 июл 2405 1 дақиқа
Англия миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Деклан Райс ичак инфекцияси сабаб кетма-кет иккинчи кун ҳам машғулотларда иштирок этмади. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Манбага кўра, Райс аввалдан сон мушаклари ва белининг пастки қисмига таъсир қилувчи неврологик муаммолардан азият чеккан бўлиб, инфекция унинг аҳволини янада оғирлаштирган. Англия терма жамоаси эса касаллик жамоа ичида тарқалишининг олдини олиш учун зарур чораларни кўрмоқда.
Англия терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг чорак финалида юришини давом эттирмоқда. Терма жамоа жорий йилнинг 12 июль куни Норвегияга қарши майдонга тушади.
Агар Томас Тухель бошчилигидаги жамоа “викинглар” тўсиғидан ўта олса, Аргентина ва Швейцария учрашувининг ғолиби билан ярим финалда тўқнаш келади.
2026 йилги Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилмоқда. Амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси ҳисобланади.
Live
Барчаси