“Арсенал” Саканинг ўрнини ким билан тўлдирмоқчилиги аниқ бўлди
Спорт
−
27 Декабрь 2024
1184Лондон клуби жароҳат олиб бир неча ойга сафдан чиққан Букайо Саканинг ўрнини “Вулверхэмптон” ҳужумчиси Матеус Кунья билан тўлдирмоқчи. Бу ҳақда “The Telegraph” хабар берди.
Манбага кўра, 21 декабрь куни “Кристал Пэлас”га қарши ўйинда жароҳат олиб, февралгача сафдан чиққан Букайо Саканинг йўқлигини билинтирмаслик учун “Арсенал” раҳбарияти “Вулверхэмптон” форварди Матеус Куньяни сотиб олишга ҳаракат қилади. “Канонирлар” бразилиялик футболчини январдаёқ қўлга киритишни жиддий мақсад қилган.
25 ёшли ҳужумчи “бўрилар” сафига 2023 йилда келиб қўшилган. Унинг жамоа билан шартномаси 2027 йилгача амал қилади. Матеус жорий мавсум клуб сафида барча мусобақаларда 19 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 4 та голга ассистентлик қилди. Куньянинг нархи “Transfermarkt” порталида 50 миллион евро этиб белгиланган.