“Арсенал” мавсумнинг энг яхши футболчисини эълон қилди

Спорт

image

Норвегиялик ярим ҳимоячи Мартин Эдегор “Арсенал”нинг 2022/2023 йилги мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда клубнинг расмий саҳифаларида хабар берилди.

Мавсум сўнггида ташкил этилган сўровномада 24 ёшли яримҳимоячи 55% овоз тўплади ва биринчиликни қўлга киритди. Шунингдек, Букаё Сака иккинчи, Габриэл Мартинелли учинчи бўлди. 

Маълумот учун, Эдегор ўтган мавсумда Премьер-лиганинг 37 та ўйинида майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европада мавсумнинг энг яхшилари аниқлаб олингани ҳақида хабар берилганди. Унда “Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд энг яхши футболчиси деб топилган.

Муҳсинжон Умурзоқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Арсенал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг