“Арсенал” Артета билан музокараларни тўхтатди

Спорт

image

Лондоннинг “Арсенал” клуби жамоанинг амалдаги бош мураббийи Микел Артета билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди. Бу ҳақда “The Sun” хабар берди.

Манбага кўра, “канонирлар” АПЛ чемпионлиги учун курашда чалғимасликка интилмоқда. Қайд этилишича, мутахассис ПСЖ қизиқишлари доирасида турибди. Парижликлар устози Кристоф Галтьенинг клубдаги келажаги бўйича ноаниқлик сақланиб қолмоқда. ПСЖ президенти Носир Ал-Хелайфи Артетанинг Лондон жамоасидаги ишидан сўнг, унинг хизматларига қизиқиши ортган.

Артетанинг “Арсенал” билан шартномаси 2025 йилнинг июнигача амал қилади. Ҳозирда “Арсенал” АПЛ турнир жадвалида 74 очко билан пешқадамлик қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Арсенал Артета

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made