Арсенал А серия тўпурарини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Спорт

image

“Фиорентина” ҳужумчиси Душан Влахович фаолиятини Англия премьер лигасида давом эттириши мумкин.

Хабарларга кўра, Лондоннинг “Арсенал” клуби “бинафшаранглилар”га футболчининг трансфери учун 70 миллион евро таклиф қилган. Италия клуби раҳбарияти ҳужумчини қўйиб юборишга тайёр, аммо футболчининг ўзи фаолиятини бошқа жамоада давом эттирмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, 21 ёшли Влахович 2018 йилда 1,95 миллион евро эвазига “Партизан”дан “Фиорентина” сафига келиб қўшилган эди. Жорий мавсумда сербиялик ҳужумчи Италия А серийасида 20 та ўйинда майдонга тушган ва 16 та гол уриб, 3 та голли узатмани амалга оширган. Шунингдек, мамлакат кубогининг учта ўйинида учта гол муаллифи бўлган.

Маълумот учун, Влаховичнинг шартномаси 2023 йилда ўз якунига етади. “Transfermarkt” портали футболчини 70 млн еврога баҳоламоқда.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Арсенал Фиорентина Влахович

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг