“Арсенал” ҳужум чизиғига номзодларни эълон қилди

Спорт

image

Лондоннинг “Арсенал” клуби Габриель Жезус жароҳат олганидан кейин, ҳужумчи излашга тушди. Бу ҳақда  “L’Equipe” нашри хабар берди.

Манбага кўра, “канонирлар” “Манчестер Юнайтед”га қарши кубок ўйинида жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққан Габриель Жезуснинг ўрнига “Спортинг” ҳужумчиси Виктор Гьокереш ва “Брентфорд” вингери Брайан Мбеумо каби футболчиларни жамоага олиб келмоқчи. Аммо клуб швециялик футболчига 100 миллион евро тўлашга қийналгани сабаб, унинг товон пулини камайтиришга уриниб кўради. “Брентфорд” эса камерунлик футболчини қўйиб юбормоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, лондонликлар жароҳат олиб сафдан чиққан вингер Букайо Саканинг ўрнига Нико Уильямсни ҳам жамоага қўшиб олиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Арсенал Виктор Гьокереш Габриель Жезус Брайан Мбеумо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг