Ароқчи Россияга боради
Олам
−
15 Апрель
2895Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи жорий ҳафта охирида Россияга йўл олади. Бу ҳақда “Mehr” хабар берди.
Эрон томонининг хабарига кўра, Москвага сафар давомида Маскат шаҳридаги АҚШ-Эрон музокаралари билан боғлиқ сўнгги воқеалар муҳокама қилинади.
Ташрифнинг бошқа тафсилотлари очиқланмаган.
Маълумот учун, 12 апрель куни Уммонда Теҳрон ва Вашингтон ўртасида Эрон ядровий дастури атрофидаги вазиятни ҳал қилиш учун Маскат воситачи сифатида билвосита музокаралар ўтказилганди. Эрон томонидан Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи, АҚШдан эса президентнинг махсус вакили Стивен Уиткофф иштирок этди.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, учрашув конструктив ва тинч муҳитда ўтган.
ТИВ маълумотларига кўра, Уиткофф ва Ароқчи музокаралар жойини тарк этиб, Уммон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари иштирокида бир неча дақиқа суҳбатлашган.
Эслатиб ўтамиз, 11 апрель куни Россия Президенти Владимир Путин Санкт-Петербургдаги президент кутубхонаси биносида Америка етакчисининг махсус вакили Стив Уиткофф билан учрашув ўтказганди. Шундан сўнг, Уиткофф Эрон масаласини ҳал қилиш учун Уммонга ташриф буюрган. Баъзи бир таҳлилчиларга кўра, икки учрашув бир-бирига боғлиқ бўлиши мумкин.
LiveБарчаси
Эронда қуролли кучлар паради ўтказилди.
18 Апрель