Арманистоннинг ҳужуми натижасида 10 нафар тинч аҳоли қурбон бўлди – Алиев

Олам

image

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев бугун, 29 сентябрь куни Қорабоғ можаро зонасида тўқнашувлар бошланганидан бери икки кун ичида Арманистон тарафидан ўққа тутилган 10 нафар Озарбайжон фуқароси ўлдирилганини айтди. 

"Ушбу икки кун ичида биз йўқотишларга дуч келдик, шу жумладан тинч аҳоли орасида ҳам қурбонлар бор. Афсуски, мамлакатимизда тинч аҳоли ўлими сони тобора кўпаймоқда. 10 нафар тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди, битта оиланинг беш аъзоси. Қурбонлар орасида икки нафар бола ҳам бор", дейди у.  

Шу билан бирга, Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги ва Бош прокуратура 27 сентябрдан буён 30 нафар фуқаро жароҳат олганини хабар қилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Арманистон ҳам 4 нафар тинч аҳволи вакиллари қурбон бўлганини айтиб чиққанди. 

Расмий Бакуга кўра, Арманистон Қуролли Кучлари кеча, 27 сентябрь куни соат 06:00 дан бошлаб Озарбайжонга қарши кенг кўламли провокацияларни амалга оширди, бутун фронт бўйлаб Озарбайжон армиясининг позицияларини, шунингдек, олдинги чизиқ зонасида жойлашган аҳоли пунктларини ўққа тутди. Унда мингга яқин ҳарбийлар ва тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган.

Арманистон ҳужум Озарбайжон қуролли кучлари томонидан бошланганини айтмоқда. Озарбайжон эса қуролли тўқнашувга нисбатан жавоб ҳужумлари бошлаганини расман эълон қилиб, Арманистон чегарасидаги тинч аҳоли вакилларини чегара ҳудудларидан четга чиқишларини сўради.

Ҳолат бўйича Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев халққа мурожаат билан чиқиб, тўқнашув Озарбайжоннинг провокацияси эмаслигини айтди.

Никол Пашинян эса мамлакатда ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик эълон қилди.  Бунинг ортидан Илҳом Алиев мамлакатда ҳарбий ҳолат ва комендантлик соати эълон қилиш ҳақидаги фармонга имзо чекди. Шунингдек, Алиев 28 сентябрь куни қисман сафарбарлик эълон қилиш ҳақидаги ҳужжатни имзолади

Айни вақтда аксарият мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар икки тарафдан ўт очишни зудлик билан тўхтатиб, музокаралар столига қайтишни сўрамоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Илҳом Алиев Озарбайжон-Арманистон Қорабоғ тўқнашуви

Баҳолаганлар

112

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг